Наманганда «Солиқ билимдонлари» аниқланди

Наманганда «Солиқ билимдонлари» аниқланди

21.05.2019 0 Автор ittifoqtvuz

Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида билимли ва зукко ёшларни аниқлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ва ўз иқтидорларини намойиш этиши учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари иштирокида “Солиқ билимдонлари — 2019” кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танловда Наманган муҳандислик қурилиш институтининг “Инспекторлар”, Наманган давлат университетининг “Мухассил”, Наманган муҳандислик технология институтининг “Юксалиш” жамоалари ўзларининг солиқ ҳақидаги билимларини, турли саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар, савол-жавоблар орқали намойиш этишди.

Жамоаларнинг билимлари 4 та шарт бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Танлов якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган 1, 2 ва 3 даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек танлов давомида энг фаол иштирокчилар эса “Энг яхши солиқ билимдони” сифатида рағбатлантирувчи диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Якуний ҳисоб бўйича Наманган давлат университетининг «Мухассил» жамоаси ғолиб топилди.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - image-197-1024x682.png