«Ёш китобхон» танловида ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқда

«Ёш китобхон» танловида ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқда

22.05.2019 0 Автор ittifoqtvuz

Буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган “Ёш китобхон” танловида иштирок этиш учун Наманган вилоятида 37363 нафар ёш мурожаат қилди.

Поп туманидаги саралаш босқичида 20-30 ёш тоифаси бўйича жами 437 нафар иштирокчи қатнашиш истагини билдирган.

Қувонарлиси, унда ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этмоқда.

— 50 та тест жамланмасига жавоб беришни ва саралашдан ўтиб, Республикада «Президент совғаси»га эга бўлишни ўз олдига мақсад қилиб олган ёшлар талайгина бўлиб, уларнинг шиорлари «Кўп китоб ўқиб – автомашина минамиз»га айланди,— дейди Иттифоқнинг Поп туман Кенгаши раиси З.Арслонов. — Бу йил албатта поплик ёшлар спарк минади.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг Наманган вилояти босқичига барча туманлардан 3 ёш тоифаси бўйича ғолиб бўлган жами 36 нафар китобхон иштирок этади.