Энди Миллий гвардияда ҳам ёшлар етакчиси фаолият юритади

Энди Миллий гвардияда ҳам ёшлар етакчиси фаолият юритади

22.05.2019 0 Автор ittifoqtvuz

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Миллий гвардияси Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошланғич ташкилотининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ж.Мамадалиев таьсис йиғилишини очиб берди.

Йиғилишда Иттифоқнинг бошланғич ташкилотларини Қуролли Кучлар тизимида жорий қилиш орқали ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мумкинлиги таъкидланди.

Иттифоқнинг Қўриқлаш бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг етакчилигига бошқарма мутахассиси лейтенант Б.Маҳмуджонов ва бошқарма катта инспектори лейтенант Х.Ёқубовлар ўз номзодлари бўйича дастурларини ўқиб эшиттиришди.

Биринчи номзод Маҳмуджонов Беҳзод Обиджон ўғлига 27 та, касбий тайёргарлик гуруҳи катта инспектори лейтенант Ёқубов Хусанбой Алижоновичга 46 та овоз йиғилганлар томонидан қўл кўтариш йўли билан аниқланди.

Тадбир сўнгида бошқармага Иттифоқнинг бошланғич ташкилоти тўғрисида гувоҳнома топширилди.