Норинда “Ёшлар – муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Норинда “Ёшлар – муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

23.05.2019 0 Автор ittifoqtvuz

Ярмаркада Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши,​ туман прокуратураси, Меҳнат бош бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Касб-ҳунар таълими бошқармаси, тижорат банклари ходимлари, ҳунармандлар ва хусусий секторда фаолият юритаётган тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Доимий иш билан банд бўлмаган ёшларга ва фуқароларга 23 та корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан 110 та, жамоат ташкилотлари томонидан 62 та жами 195 та бўш иш ўринлари тавсия этилди.

Шунингдек, ярмаркада ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида тумандаги 2 та тижорат банклари ҳамда “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан Давлат дастури бўйича тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, 23 нафар кредит олиш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олинди.

Ярмарка якунлари бўйича 63 нафар ёшларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, 37 нафардан ортиқ фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича тушунчалар берилди.