33 нафар ёш ишли бўлди

33 нафар ёш ишли бўлди

24.05.2019 0 Автор ittifoqtvuz

Жорий йилнинг 24 май куни “Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳафталиги” доирасида тумандаги Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Тадбир давомида хориждан қайтган, жазони ўташ муассасасидан қайтган, коллеж битирувчилари ҳамда ишсиз ёшлар иштирок этди.
Шунингдек, ёшларга 73 та корхона ва ташкилотлардаги 467 дан зиёд бўш (вакант) ва захирадаги (квоталанган) иш ўринлари билан таништирилди.

Ўтказилган тадбирга 214 нафар ёшлар жалб этилди.
Шундан 67 нафар ёшларга йўлланма, 80 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва 33 нафарининг эса бандлиги таъминланди.