Чодакда «Ёзни «Камалак» билан!» лойиҳаси

Чодакда «Ёзни «Камалак» билан!» лойиҳаси

17.06.2019 0 Автор Elzodxon Sharofaddinov

«Ёшлар ойлиги» доирасида Поп тумани Чодак қишлоғида «Ёзни «Камалак» билан!» лойиҳаси ташкил этилди.

Қизиқарли ҳаракатли ўйинлар, мусиқий чиқишлар, мушоира, китобхонлик викторинаси, шунингдек, ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси тоғли болажонларга байрам кайфияти бағишлади. Айниқса ҳудуддаги муқаддас зиёратгоҳга уюштирилган саёҳат миллий маънавиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Чодакда президент илгари сурган бешта муҳим ташаббус доирасида ёшлар билан кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

Ёзги таътилни мароқли ўтказувчи ёшларни Чодак қишлоғига таклиф қиламиз!