Наманган вилоятида Давлат хизматлари марказида Олий таълим муассасасига биринчи абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди.

Наманган вилоятида Давлат хизматлари марказида Олий таълим муассасасига биринчи абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди.

17.06.2019 0 Автор Elzodxon Sharofaddinov

Наманган вилоятининг Давлат хизматлари марказларида Олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилишга абитуриентлар учун барча шароитлар яратилиб, жорий йилнинг 17 июнь куни Мингбулоқ туман Давлат хизматлари маркази томонидан биринчи абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди. Хусусан, Мингбулоқ туманининг Чордона МФЙ Меҳршох кўча 16 уйда яшовчи Мирзақулов Достонбек Рустамбек ўғли Фарғона давлат университетига ҳужжат топшириш учун мурожаат қилди. Унинг ҳужжатлари Мингбулоқ туман Давлат хизматлар маркази томонидан қабул қилиниб, мазкур абитуриент мурожаати 5 дақиқада кўриб чиқилди.

Дарҳақиқат, Д.Мирзақулов ўтган йили талаба бўлиш истагида худди шу университетга ҳужжат топшириш учун Наманган вилоятидан Фарғона вилоятига борган, бироқ талабалик унга насиб этмаган. Бу йилги яратилган имкониятдан жуда қувонди. Айниқса ўтган йили ҳужжат топшириш учун 7 кун вақт кетгани, икки маротаба Фарғона вилоятига қатнаганини эслаб Давлат хизматлари марказида унга кўрсатилган хизматдан, жуда мамнун бўлди.

Шу билан барча яратилган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда учта ОТМдан бирига у талаба бўлиши мумкин. Шунингдек, ўтган йилгига қараганда бу йилги ҳужжат топшириш жараёни анча енгил бўлганлиги ҳамда вақти ва нақди тежалганлигидан хурсандлигини айтмайсизми…..

Дилноза Зокирова

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси масъул ходими