Мингбулоқ ҳокимининг ваъдаси амалга ошадими?

Мингбулоқ ҳокимининг ваъдаси амалга ошадими?

28.06.2019 0 Автор Elzodxon Sharofaddinov

Жорий йилнинг 28 июнь куни “Ёшлар ойлиги“ муносабати билан “Ватан келажаги сенинг қўлингда!“ шиори остида Мингбулоқ тумани ҳокими Худойбердиев Нуршодбек Нурмаматович ёшлар билан учрашув ўтказди.

Тадбирда туман тижорат банклари, халқ таълими бўлими, фермерлар кенгаши, тадбиркорларни қўллаб қувватлаш маркази туман филиали, “Ёшлар — келажагимиз“ жамғармаси туман филиали ва 150 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

“Ҳоким ва ёшлар“ учрашувида муаммо ва камчиликлар ўртага ташланди. Жумладан Бепул вай-фай зоналар, имтиёзли кредитлар олиш, ёшларни иш билан таъминлаш каби масалалар кўтарилди.

Шунингдек, ҳоким “Ёшлар куни“ муносабати билан туманда “Ёшлар медиа маркази“ очиш таклифини ижобий қабул қилди ва энг сўнгги русумдаги фотокамера ва ноутбук совға қилишга ваъда берди. Бу орқали тумандаги ёшларга оид энг сўнгги янгиликлар тезкор, сифатли ва аниқ ёритилишига замин яратилади.