“Ёшлар ойлиги” доирасида Поп туманида “Ҳоким ва ёшлар” ва “Депутат ва ёшлар”учрашуви бўлиб ўтди.

28.06.2019 0 Автор Elzodxon Sharofaddinov

Бугунги кунда мустақил диёримизда ёшлар учун барча имкониятлар яратиб берилган. Бевосита спорт, санъат, фан ва олимпияда. Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи танловларида фаол иштирок этган бир гуруҳ поплик ёшларни “Ёшлар куни” муносабати билан тақдирлаш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда туман ҳокими А.Султанов сўзга чиқиб, 2019 йил вилоятда поплик ёшлар йили бўлгани, бунинг исботи сифатида “Ёшлар ва қонун”“Энг намунали мактаб Сардорлар Кенгаши” Республика танловларида фахрли биринчи ўрин, “Энг намунали туман сардорлар Кенгаши” Республика босқичида 3 ўрин, “Келажак тадбиркорлари”“Камалак юлдузлари”, “Бургутлар”, “Темурбеклар”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” танловларида вилоят босқичларида биринчиликларни олишгани, спорт соҳасида Армрестлинг спорт тури бўйича 2019 йил 6-12 июнь кунлари Қирғизистон давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллаган С.Турсунов, Армрестлинг спорт тури бўйича Осиё чемпиони З.Абдураҳимова, Армрестлинг спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Н.Солиева каби спортчилар туман ҳокими томонидан мини печ билан тақдирланишди. Бундан ташқари умумий ўрта таълим мактабларини олтин медалга битирган ўқувчилар ва фаол ёшлар ҳам фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.