Наманганда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Наманганда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

15.07.2019 0 Автор Elzodxon Sharofaddinov

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши, Наманган шаҳар ҳокимлиги, Наманган шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ишсизлар, чет ишлаб қайтган фуқаролар, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганларни бандлигини таъминлаш бўйича  “АРТ СОФТ ТЕХ МЧЖ”да “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

Ёшларга тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида тушунчалар берилди.

Ярмаркада 53 та иш берувчи корхоналар ўзларида мавжуд бўлган 2357 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Бунда 411 нафар ёшлар қатнашиб, шундан 137 нафарига халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашиш учун йулланмалар берилди. Йулланма олганлардан 63 нафарини таълим муассасаси битирувчи ёшлари, 5 нафари жазони ўташ муассасасидан озод қилинганлар, 9 нафарини меҳнат мигрантлари ташкил этади.

Шунингдек, ярмаркада 109 нафар фуқароларга Меҳнатга оид қонунчилик ва ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар берилиши тўғрисида маълумотлар берилди.