КИТОБХОН АВЛОД – МИЛЛАТ ТАЯНЧИ

11.10.2019 0 Автор Elzodxon Sharofaddinov

Азал-азалдан маърифатга ва маънавиятга интилиб яшайдиган миллатда яшаётганимдан ҳақли равишда фархламан десам асло муболаға бўлмайди. Қалбимда доимо “Мен буюк юрт фарзандиман. Мен буюклар авлодиданман. Мен ўзбек фарзандиман” деган фахр туйғуси барҳаётдир.

Тарихда ҳам буюк бўлган миллат бугун ҳам дунё ҳамжамиятида муносиб ўринда. Бу энг аввало Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг давлатимизда олиб бораётган одилона ва оқилона сиёсатлари сабабидан юртимиз кундан-кунга гуллаб-яшнаб бормоқда. Айниқса Президентимиз ташаббуслари билан илгари сурилган ёшлар тарбиясидаги 5 устувор вазифаларни алоҳида тилга олишни жоиз деб биламан.

Бугунги кунда мамлакатимизда ушбу 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 5 муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар орасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган бўлиб, ушбу эзгу ғоялар асосидаги ташаббус ижроси натижасида миллатимиз ёшларининг китоб ўқишга бўлган интилишлари сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бундай эзгу ишларнинг энг асосийларидан бири сифатида “Ёш китобхон” танловини эътироф этмоқчиман. Ушбу танлов йилдан-йилга ёшларимиз орасида тобора оммалашиб бораётгани эса жуда қувончли албатта. 2017 йилдан буён кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” Республика танловида ғолиб бўлган ёшларга Spark автомобили мукофот сифатида берилиши ҳам ёшларимизга давлатимиз томонидан катта эътибор берилаётганининг далилидир. 2018-2019 йиллар давомида Наманган вилоятида ушбу танловда иштирок этиш учун ариза билан мурожжат қилган ёшлар сони 75 000 дан зиёт экани ҳам ёшларнинг китобхонлик маданиятини оширишга бўлган иштиёқи ва ғолиб бўлиб ота-оналарига Spark автомобили совға қилиш истаги тобора ортиб бормоқда. Ушбу танловнинг ёшларимизга келтирадиган маънавий-маърифий фойдалари эса бисёр. Келинг эксперт нуқтаи-назаридан танловнинг ёшларга маънавий фойдаларини бир таҳлил қилиб кўрсак! Тасаввур қилинг Spark ютиб олиш мақсадида китоб ўқишни мақсад қилган ёш энг аввалод китобнинг маънавий оламига сайр қилабошлайди, унинг беқиёс фойдаларини англайди. Китоб ўқигани сари дунёқараши кенгайиб китобга ва билимга бўлган қизиқиши йўл-йўлакай ортиб бораверади. Китобни дўст тутади. Яхши-ёмон, эзгулик ва ёвузликни англай бошлайди. Ота-она, элу-юрт ва ватан қадрини тушунади. Қалбида эса ватанварварлик ҳисси жўш ура бошлайди. Тафаккури ўткирлашиб заковати ортиб бораверади. Хотираси ва зеҳни мустаҳкамланади. Китоб билан дўст тутинган инсон ҳаётда ҳеч қачон кам бўлмаслигини тушуниб етади. Адабиёт ва сўз санъатига меҳри ортади. Тўғри, барча иштирокчилар Spark автоуловига эга бўла олмас, аммо, юқорида зикр қилиб ўткан фойдалар, китоб орқали эгалланган билимлар ўзида қолади. Маънавияти юксалиб ақли ўсади. Интеллектуал ёш баркамол авлодга айланади. Олган билимлари янада кўпроқ илм чўққиларини эгаллашга ундайди. Тил ўрганади. Вақтини қадрига етади. Ёшлигини бекорчи ва фойдасиз ишларга сарф этмайди. Чунки у ўқиган китоблари орқали ёшлар учун нима фойда-ю, нима зарар эканини яхши англаб олган бўлади. Жамиятда ўз ўрнини топишга интилади. Элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган элпарвар авлод бўлиб вояга етади.

Шунингдек, китоб оламига саёҳат қилиб унинг беъминнат маънавий меросини ўзлаштирган ёшлар, бугунги асримизда ёшларимиз онгини заҳарлашга уринаётган диний ақидапарастлик, терроризим, миссионерлик, “оммавий маданият” каби иллатлар таъсирига ҳам тушиб қолмайди. Чунки китоб билан унинг маънавияти юксалган ва оқни-қорадан ажрата оладиган идрокга эга бўлган бўлади. Жамиятимизда китобхонлик маданияти юксалар экан, ёшларимиз тафаккури ҳам ўзгариб бораверади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак дунё маънавиятига, илму-маърифатига беқиёс ҳисса қўшган мутафаккир боболаримиз ҳам китоб ўқишни яхши кўрганлари, ақл-идроклари айнан китоб орқали юксалганини кўриш мумкин. Ўйлайманки, жамиятимизда китобхон ёшларимиз кундан кунга ошиб бораверади. Аждодларга муносиб авлодлар кундан-кунга кўпайиб бораверади. Бундай натижаларга эса албатта китобхонлик маданиятини юксалтириш орқалигина эришилади. Сўзим якунида шуни алоҳида айтишим мумкинки 5 ташаббус юртда бўлса жам – элда бўлмас ҳечким кам.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи М.Ахралова