Попда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди!

Попда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди!

05.04.2019 0 Автор ittifoqtvuz

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни бажариш, жумладан туман аҳолиси ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, айниқса ёшлар, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини, касб-ҳунар коллежларини тугатиб ишга жойлашмаган битирувчиларни, меҳнат мигрантларини, кам таъминланган оила аъзоларининг ва жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларни ва шу асосда аҳолининг турмуш фаровонлиги ва сифатини ошириш мақсадида 2019 йил 5 апрел куни Поп туман ИИБ биноси ҳовлисида  туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман Прократураси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ўзаро ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”  ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида туманда мавжуд 37 та корхона, ташкилотлар, таълим муассасалари, фермер хўжаликлари ва хусусий сектор вакиллари ўзларининг 509 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Меҳнат ярмаркасида жазо муассасаларидан озол этилган фуқаролар, хорижий давлатларда ишлаб қайтган мигрантлар, нотинч оила аъзолари, банд бўлмаган ёшлар ва бошқа ишга жойлашишга мухтож, жами 137 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Ярмаркада 61 нафар фуқароларга турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан 34 нафарини ёшлар ташкил этади.

61 нафар ишга жойлашиш учун йўлланма олган фуқаролардан 8 нафари жазо муассасаларидан озод этилганлар, 3 нафари нотинч оила аъзолари,  6 нафари чет давлатларидан қайтган меҳнат мигрантлари, қолгани бошқа тоифадаги ишга жойлашишга мухтож фуқаролардир.

Меҳнат ярмаркасида иштирок этган 76 нафар фуқароларга ишга жойлашишга оид масалалар ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.