Келажак эгаларининг келажагига эътибор

Келажак эгаларининг келажагига эътибор

16.04.2019 0 Автор ittifoqtvuz

Шиддат билан ўзгараётган давр, янгича ислоҳотлар келажагимиз эгаларига катта имконият ва шарт-шароитлар яратиб берибгина қолмай, улар зиммасига масъулиятли вазифаларни юкламоқда. Ёшларнинг ўз орзу ва мақсадлари довонига элтувчи манзил бу шубҳасиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқидир.

Хўш, иттифоқ атрофида бирлашаётган ёшларимиз имкониятлардан қай даражада фойдаланмоқдалар, улар бугун нима билан банд, улар олдида яна қандай муҳим вазифалар бор?

Буни иттифоқнинг Наманган вилояти кенгаши фаолияти мисолида таҳлил этишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Бугун вилоятда 687 та умумий ўрта таълим мактаби, 117 та ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи ва 3 та олий таълим муассасаси бор. Иттифоқ аъзолари сони 487 857 нафарни ташкил этади.  

“Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш” бўйича вилоят ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур комиссиялар томонидан “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 йилда реализация қилиниши режалаштирилган 574 та янги истиқболли лойиҳаларнинг 164 млрд 318 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари манзилли рўйхати тасдиқланди. Натижада 7 290 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Жорий йил давомида вилоятда жами 12 та “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари ҳамда 1 та “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини фойдаланишга топширилади.

Тўрақўрғон туманидаги ёш тадбиркор Нафиса Хушназарова замонавий диагностика марказини очди. Мазкур диагностика “Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 400 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилган ва 20 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 651 нафар ёшларга 12 марта семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Бўлим томонидан январ ойида ёшлар туризмини ривожлантириш мақсадида иттифоқнинг Норин ҳамда Чортоқ туманларинг 39 нафар фаол аъзолари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларини Самарқанд шаҳри бўйлаб икки кунлик саёҳатлари ташкил этилди.

Наманган вилоятида “Ёшлар – муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” шиори остида ўтказилган ”“Ёшлар ойлиги” давомида вилоятдаги 10 нафар тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан учрашувлар, семинарлар, мастер-класлар, психологик маслаҳатлар, форумлар ҳамда бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркалари” ўтказилди. Уларга 3500 нафардан ортиқ уюшмаган ва хориждан қайтиб келган ёшлар қамраб олинди.

Бундан ташқари, ойлик доирасида хорижда ишлаб яшаш манзилларига қайтиб келган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб,  бепул тиббий кўриклар, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари, тадбиркор ва ҳунармандларнинг кўргазмалари ташкил этилди.

Наманган ёшларининг китоб ўқишга иштиёқи баланд. Уларнинг эришаётган муваффақиятларида китобхонликнинг аҳамияти сезилиб туради. Наманганда ташкил этилган “Китоблар карвони” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳарлардаги умумтаълим мактабларига бадиий китоблар етказилди. Шунингдек, туман(шаҳар)ларда Турсунбой Адашбоевнинг таваллуди кенг нишонланди.

Умумхалқ экологик хайрия ҳашари доирасида Наманган “Ёшлар маркази”, “Ёшлар боғи”, туман(шаҳар) Кенгашлари бинолари, зиёратгоҳлар, қабристонлар атрофи ободонлаштирилди. Ушбу ҳашарда 500 нафардан ортиқ бошланғич ташкилот етакчилари, 72 000 дан зиёд фаол ёшлар мазкур ҳашарларда фаол иштирок этди.

Ёш оилаларнинг яшаш тарзи, улар учраётган муаммо ва тўсиқларни ўрганиш мақсадида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ташкил этилган. Унда саломатлик асослари, муомала маданияти, рўзғор санъати, оилавий бюджет иқтисодиёти каби дарс машғулотлари ўтилди. Эндиликда ФҲДЁда рўйхатдан ўтиб, турмуш қурмоқчи бўлган ҳар бир йигит-қиз мазкур инновацион мактабда таҳсил олиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Бугун тадбиркорлик йўналишида ёшларимиз юқори натижаларни қўлга киритмоқда. Чортоқ туман Кенгаши Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда “Ёш фермерлар мулоқот клуби” тўгарагида “Чорвачиликни ташкил этиш” мавзусида семинар ташкил этгани ҳам бу борада дадил қадамлар ташланаётганидан далолат.

Агросаёҳат эса Норин туманида жойлашган “Омадбек бўстони” фермер хўжалигида ташкил этилди. Бундан ташқари лойиҳа доирасида Учқўрғон туман, Янги ер қишлоқ хўжалиги ва касб-ҳунар коллежида ёш пфермерлар ва фермерлик фаолиятига қизиқувчи ёшлар учун сайёр қабуллар ташкил этилди. Тўрақўрғон туманида эса  “Ёш фермерлар мулоқот клуби”нинг “Дуккакли экинларни парваришлаш ва етиштиришни янада ривожлантириш”, Янгиқўрғон туманида эса “Асаларичиликни ташкил этиш ва ривожлантириш” мавзуларида тўгарак дарслари ўтказилди.

Ҳожиакбар ПАТТАЕВ

Мақола “Ёшлар медиа маркази” ННТнинг мини-грантлар танлови доирасида тайёрланган